Дунё янгиликлари

«Kazan Arena» стадионида 15 минг рўзадорга дастурхон ёзилади

Чоп этилди May 21, 2019 «Kazan Arena» стадионида 15 минг рўзадорга дастурхон ёзиладиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

25 май куни “Казань арена” стадионида Россиядаги энг йирик ифтор бўлади. Бу ҳақда Татаристон муфтийси Комил Самигуллин маълум қилди, дея хабар бермоқда Islam.ru нашрига таяниб Азон интернет нашри.

Ўша куни 15 минг рўзадорга дастурхон ёзилади. Ифторга Татаристоннинг турли ҳудудларидан 2,5 минг киши келиши кутилмоқда. Стадиондаги ифторга кўп болали ва кам таъминланган оилалар, имконияти чекланган кишилар таклиф этилган. Шунингдек, жамоат ва диний ташкилотлар вакиллари, Эрон, Туркия ва Қозоғистон консуллари қатнашади. Бундан ташқари, стадион ташқарисида оғиз очиш учун 1000 та ланчбокс тарқатилади.

Оммавий ифторда 1158 нафар кўнгилли хизмат қилади, улар тайёргарлик ишларини бошлаб юборишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати