Дунё янгиликлари

Лондондаги аукционда Масжидул Ҳаромнинг XIX асрдаги тасвири сотилди

Чоп этилди May 21, 2019 Лондондаги аукционда Масжидул Ҳаромнинг XIX асрдаги тасвири сотилдиda fikr bildirishni o'chirish

Лондоннинг Сотсбай музейида ташкил этилган аукционда Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромнинг 1888 йилда суратга олинган биринчи тасвири 212 минг паунд стерлинг (қарийб 250 минг АҚШ долларига) сотилди, деб хабар беради Daily Mail газетаси.

Маълум бўлишича, бу сурат ўша даврда Голландиянинг Жидда шаҳридаги консуллигида фаолият олиб борган насроний шарқшунос Кристиан Снук Хурчеронга тегишли. У бир ярим йил Арабистонда фаолият кўрсатиб, кейинчалик Макка ҳақида китоб ёзган.

Islom.uz