Мақолалар

Ҳимматли онахон

Чоп этилди May 22, 2019 Ҳимматли онахонda fikr bildirishni o'chirish

Рамазон ойи эди. Бозорга кираверишда кашнич, кўк пиёз, икки-учта елим идишда сут-қатиқ сотаётган кекса онахоннинг ёнига бир киши келиб сўради:

Кўкат қанча, онахон?

– Онахон арзимаган нархни айтди. Бироқ бу нарх харидорни қониқтирмади шекилли, овозини сал кўтарди:

– Мунча қиммат, келинг энди, арзонроқ беринг,  рўзанинг кунида…

Кутилмаганда онахоннинг кўзи ёшланди. Харидор сўраган нархда бир неча боғ кўкат, қатиқни сотиб юборди.

– Деҳқонники сув текин экан-да, – дедим, онахоннинг юз-кўзлари, кийимлари, қадоқ қўлларига бир қур назар ташлаб.

– Майли, баракасини берсин, ифторликка шошяпман, қизим. Бир замонлар бир тиланчи дарвозани тақиллатиб: “Аллоҳ йўлида садақа қилинг”, деганда, хонадон соҳиби Аллоҳ номини эшитиб бор-будини йиғиштириб тиланчига берган экан. Бу резаворларни ҳовлимда ўзим ўстирганман. Харидор Рамазоннинг номини тилга олгани учун, жону дилимдан рози бўлиб сотдим, – деди онахон.

Маъмура АБДУРАҲИМОВА

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 8-сонидан