Дунё янгиликлари

АҚШ Конгресси тарихида илк маротаба ифторлик ташкил этилди

Чоп этилди May 21, 2019 АҚШ Конгресси тарихида илк маротаба ифторлик ташкил этилдиda fikr bildirishni o'chirish

АҚШ Вакиллар палатасининг мусулмон аъзолари томонидан Конгресс тарихида биринчи марта ифторлик ташкил этилди. Бу ҳақда hurriyet.com.tr сайти хабар беради.

Ифторлик Вакиллар палатасининг мусулмон аъзолари Миннесота штатидан Илҳан Омар, Индиана штатидан Андре Карсон ва Мичиган штатидан Рашида Тлайиб  томонидан ташкил этилган. Америка мусулмон юристлари нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган ифторликни АҚШ Конгресси тарихида илк маротаба қайд этилиши, деб ёзади хабарда. Мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи шарофати билан ташкил этилган ифторлик дастурхонига палатанинг кўплаб аъзолари ҳамда Конгресснинг ишчи ходимлари таклиф этилган. Анча давом этган ифторлик барча меҳмонларда яхши таассурот қолдирган ва қатнашувчилар ўз мамнуниятларини изҳор этганлар.