Мақолалар

Китоблар ҳадя қилинг

Чоп этилди May 23, 2019 Китоблар ҳадя қилингda fikr bildirishni o'chirish

Давлатимиз раҳбари бошлаб берган хайрли ташаббус туфайли республикамиздаги мактаб кутубхоналари турли китоблар билан бойимоқда. Бундай китоблар орасида диний-маърифий адабиётлар ҳам борлиги кишини қувонтиради. Шубҳасиз, бу китоблар ўқувчилар тарбияси, хулқ-атвори учун энг зарурий манба бўлади, иншоаллоҳ. Зеро, муқаддас динимизни тўғри ўрганган ҳар бир ёш йигит-қиз руҳий баркамол, маънавий пок инсон бўлиб етишади.

Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган имом-хатиблар ўзлари таълим олган мактабларига ташриф буюриб, шахсий кутубхоналаридан диний-маърифий адабиётларни туҳфа этишмоқда. Ҳозирга қадар имом-хатиблар томонидан 1032 та мактабга 12030 дона диний-маърифий мазмундаги китоблар ҳадя қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими 

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 8-сонидан