Мақолалар

Таҳник қилиш

Чоп этилди May 23, 2019 Таҳник қилишda fikr bildirishni o'chirish

«Таҳник» дегани бирор ширинликни (масалан, хурмо) чайнаб ёки эзиб, оз миқдорда бармоққа олиб боланинг оғзига суриб қўйиш, дегани. Бизда бунга «танглай кўтариш», дейилади. Бундан мурод, боланинг биринчи бўлиб тотадиган нарсаси ширинлик бўлсин ва она кўк­рагига тезда ёпишсин.  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) яшаган жойда машҳур ширинлик ва қувват берувчи мева хурмо бўлгани учун таҳник асосан шу мева билан қилинган.

عن أبي موسى رضى الله عنه قال ولد لى غلام فأتيت به رسول الله صلى الله عليه و سلم فسماه إبراهيم وحنكه بتمرة ودعا له بالبركة ودفع إلي

Абу Мусо (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Ўғлим туғилганида уни кўтариб Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳузурларига бордим. У зот унга «Иброҳим» деб исм қўйдилар, хурмо билан таҳник қилдилар. Барака тилаб дуо қилдилар ва менга узатдилар».

Ҳадисдан кўриниб турибдики, фарзандга исм қўйиш, таҳник қилиш, бола ҳақига яхшиликларни Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраш яхши амаллардан экан. Бу ишларни илмли, тақволи, фазилатли кишилар амалга ошириши, айниқса, муҳимдир.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Оилада фарзанд тарбияси” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 24000 сўм