Мақолалар

Қадр кечасида бажариладиган амаллар

Чоп этилди May 23, 2019 Қадр кечасида бажариладиган амалларda fikr bildirishni o'chirish

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

Кимки Лайлатул Қадр кечасини имон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинур”,  дедилар.

Ривоят қилишларича, Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога нидо қилиб:

Илоҳо, сенинг яқинлигингни билишни истайман, деди.

Аллоҳ таоло:

Мен Қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман, – деди.

Мусо алайҳиссалом:

Илоҳо, сенинг раҳматингнинг орзусидаман, – деди.

Аллоҳ таоло:

Менинг раҳматим Қадр кечасида мискинларга раҳм қилганларгадир, – деди. Мусо алайҳиссалом:

Илоҳо, сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтишни истайман, – деди.

Аллоҳ таоло:

Қадр кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман, – деди. Мусо алайҳиссалом нидоларини давом этиб:

Илоҳо, жаннат боғларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановул қилишни истайман, – деди.

Аллоҳ таоло:

Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Мени зикр этиш билан машғул бўлганлар жаннат боғларига сазовор бўладилар, – деди.

Мусо алайҳиссалом:

Илоҳо, дўзахдан нажот топишни истайман, – деди.

Аллоҳ таоло:

– Қадр кечасида истиғфорни кўп айтганлар дўзахдан нажот топадилар, –деди.

Мусо алайҳиссалом яна илтижо қилиб:

Илоҳо, сенинг розилигингни топишни истайман, – деди.

Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло:

– Эй Мусо, Менинг розилигимни Қадр кечасида икки ракат нафл намоз ўқиганлар топадилар,  – деди.

“Зубдатул воъизин” китобидан