Дунё янгиликлари

Дубай авиакомпанияси Рамазон ҳайити муносабати билан авиачипта нархларини арзонлаштирмоқда

Чоп этилди May 23, 2019 Дубай авиакомпанияси Рамазон ҳайити муносабати билан авиачипта нархларини арзонлаштирмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Дубай авиакомпанияси маъмурияти Ийд-ал-Фитр муносабати билан бир қанча йўналишлар бўйича авиачипта нархларини арзонлаштирганини маълум қилган. Ушбу акция эконом-класс ва бизнес-класс тарифларини ўз ичига олади. Акция талабига кўра, авиачипталар 2020 йилнинг 29 февралигача, саёҳат қилиш учун жорий йилнинг 30 майгача брон қилиниши керак. Ушбу акция 10 та йўналишда жорий этилган: Париж, Токио, Қувайт, Лондон, Брисбен, Бангкок, Касабланка, Жидда, Истамбул ва Лос-Анжелес.

Шунингдек, кимдир Emirates Holidays орқали брон қилмоқчи бўлса, 2435 дирҳамга 4 юлдузли меҳмонхонада уч ҳафта истиқомат қилиши мумкин. Ресторанлар учун 50 фоизгача имтиёз берилади.