Ўзбекистон янгиликлари

Қорақалпоғистонда ҳам диний соҳа ходимлари учун ўқувлар ташкил этилди

Чоп этилди Dekabr 25, 2018 No Comments

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тавсиясига асосан жойларда фаолият юритаётган имом-хатиб, отинойи ва диний соҳа ходимларини мамалакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар билан яқиндан таништириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган имом-хатиблар, отинойи ва диний соҳа ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Семинар доирасида маданий-маърифий табдирлар дастурига асосан жорий йилнинг 24 декабрь куни Элликқалъа туманида фаолият кўрсатаётган беш нафар отинойилар Элликқалъа туманидаги «Абдулло Норижоний» зиёратгоҳига ташриф буюрдилар. Улар зиёратгоҳ фаолияти билан танишиб, кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба: muslim.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan