Ўзбекистон янгиликлари

Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжиди яқинида туристик ахборот маркази очилди

Чоп этилди May 23, 2019 Самарқанд шаҳридаги Бибихоним масжиди яқинида туристик ахборот маркази очилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаментининг маълум қилишича, “Мўътабар зардўз” фирмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган марказ маҳаллий ва хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатади.

Ўзига хос дизайн асосида ўтов шаклида қурилган ахборот марказида Самарқанддаги сайёҳлик йўналишлари, диққатга сазовор жойлар, минтақанинг тарихий қадриятлари, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари, транспорт ва бошқа хизматлар ҳақида маълумот олиш мумкин.

 

ЎзА

Бундан ташқари, бу ерда маҳаллий жамоат транспорти учун чипталар, сайёҳлик материаллари, хариталар, буклетлар, тарихий адабиётлар ва ҳунармандлар маҳсулотларини харид қилса бўлади.