Мақолалар

СЎЗЛАРИ НАФЛИ-ҲИКМАТ

Чоп этилди May 24, 2019 СЎЗЛАРИ НАФЛИ-ҲИКМАТda fikr bildirishni o'chirish

Ўз тарихи, ўрни бор,

Чин маънода зиёкор,

Бизга маслакдош, ҳамкор

“Ислом нури”, “Ҳидоят”.

Қуръон, ҳадис, фиқҳ, тафсир

Исломда нодир дастур.

Ўрганинг, деб панд айтур

“Ислом нури”, “Ҳидоят”.

Улуғ зотлар ҳаётин,

Қолдирган бой меросин

Ёзар мазмун-маъносин

“Ислом нури”, “Ҳидоят”.

Кўркам тарихий жойлар

Сайёҳлар кўнглин чоғлар,

Дўстлик риштасин боғлар

“Ислом нури”, “Ҳидоят”.

Юртда тинчлик барқарор,

Ҳар ён обод, фусункор.

Дегай: “Мақсад устувор”, –

“Ислом нури”, “Ҳидоят”.

“Тафаккур”, “Тарбия”, “Сийрат” –

Сўзлари нафли-ҳикмат.

Покликка этур даъват

“Ислом нури”, “Ҳидоят”.

Муштарий фикрин қўллаб,

Қалбларга нурлар йўллаб

Кезгусидир юрт бўйлаб

“Ислом нури”, “Ҳидоят”.

Абдумутал ВАҲОБОВ

Андижон вилояти Балиқчи тумани