Ўзбекистон янгиликлари

Хоразмда зайтун етиштирилади

Чоп этилди May 24, 2019 Хоразмда зайтун етиштириладиda fikr bildirishni o'chirish

 

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида зайтун етиштириш бўйича туркиялик ҳамкорлар билан 60 миллион долларлик йирик лойиҳани амалга оширишга киришилди.

Воҳа боғдорчилигида янги йўналиш очиб берадиган мазкур лойиҳа асосида жорий йилда ҳудудда 1 миллион туп, кейинги йилларда 4 миллион туп зайтун кўчатлари экилади.Эътиборли жиҳати, зайтунзорлар барпо этиш этиш учун айнан тупроқ унумдорлиги паст бўлган экин майдонлари танлаб олинди.

– Қишлоқ хўжалигида яхши самара бермаётган бундай майдонларда зайтун етиштиришни йўлга қўйиш ва яхши даромад олишимизга ишонамиз,- дейди туркиялик мутахассис Дурри Бурун. – Бир гуруҳ биолог ва тупроқшунос олимлар бу ерларни илмий жиҳатдан пухта ўрганиб, зайтун етиштириш учун етарли шароит мавжудлиги ҳақида хулоса беришди.Томчилатиб суғориш технологиясини жорий этишимиз туфайли сув таъминотида ҳам муаммо бўлмайди. Кейинги йилларда ниҳолларнинг ўсиб ривожланиши ва ҳосил беришига қараб зайтун мойи ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналар қуриш ниятидамиз. Натижада ҳудуд аҳолиси учун яна янги иш ўринлари яратилади.

Зайтун мевасидан олинадиган мой аъло сифати, шифобахшлиги ва узоқ муддат сақланиши боис жаҳон бозорида жуда харидоргир ҳисобланади. Лойиҳа ташаббускорлари келгусида зайтун меваси ҳамда ёғини Европа ва араб давлатларига экспорт қилишни режалаштиришган.

Одилбек Одамбоев, “Халқ сўзи”.