Дунё янгиликлари

Туркияда VII халқаро Қуръон мусобақасининг финал босқичи бошланди

Чоп этилди May 24, 2019 Туркияда VII халқаро Қуръон мусобақасининг финал босқичи бошландиda fikr bildirishni o'chirish

 

Бугун Истанбулдаги энг катта Жамлича жоме масжидида VII халқаро Қуръон мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Туркия Диёнат ишлари бошқармаси расмий сайти.

Бошқарма ташкил этган ушбу мусобақага 68 давлатдан таклиф этилган 128  қори куч синашмоқда. Ушбу босқичда ғолибликни қўлга киритганларга 26 май, якшанба куни мукофотлар берилади.

Ғолибларни тақдирлаш маросимига Туркия  Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ташриф буюриши кутилмоқда.