Мақолалар

Ўрмонларни ўз ҳолига қайтариш керак

Чоп этилди Dekabr 26, 2018 No Comments

Кўпчилик олимлар глобал исишга қарши энг яхши восита сўнгги илмий кашфиётлар ва технологиялар эмас, шунчаки одамлар фаолияти таъсирида йўқ бўлиб кетаётган табиат – ўрмонларни ўз ҳолига қайтариш, деган фикрга келмоқда.

Дарахтлар ҳавони фильтрловчи энг самарали восита бўлиб қолмоқда. Ўртача катталикдаги дарахт тахминан 20 кг карбонад ангидридни ютиши мумкин, бу эса кўпгина замонавий фильтрлардан ҳам яхшироқ. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, агар одамлар кесилган дарахтлар ўрнини қайтадан тикласалар, янги дарахтлар атмосферадаги 37 фоиз атрофидаги карбонад ангидридни ютади.

Ҳозирги кунда йирик бизнеслар фойдаси учун ўрмонлар оммавий равишда кесиб юборилмоқда. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, ердан оқилона равишда хусусий фойдаланишга қайтиш лозим.

Бу соҳадаги барча таклифлар «The Bonn Challenge» номли янги лойиҳада амалга оширилади. Ушбу лойиҳага кўра, 56 мамлакат ҳукуматлари дарахтлар кесилган 150 млн гектар майдонга 2020 йилгача кўчатлар экиши лозим. Айнан қандай кўчатлар экилишини ҳар бир давлат ўзи танлайди. Масалан, Ганада кесилган ўрмон ҳудуди ўрнида какао плантациялари яратилади.

Манба: turon24

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan