Мақолалар

Меҳмонлигинг унутдингми?

Чоп этилди May 24, 2019 Меҳмонлигинг унутдингми?da fikr bildirishni o'chirish

Унутдингми меҳмонлигинг кўҳна дунёда?

Не сабаб бунча нолиш? – десам, олмагин малол.

 

Гўзаллик ҳам меҳр ила қоришмиш олам,қара,

Ҳатто чиммиттидай ари сен учун тўплайди бол.

 

Тўртта фасл бирин-кетин ўз неъматин тутибди,

Дерки: “Бари сен учундир, қанча керак бўлса, ол”,

 

Хотиржамлик дарахтида битар шодлик меваси,

Бас, нечун ул уруғини сочиш сен учун маҳол?

Неки истасанг муҳайё бу ҳаёт бозорида,

Азобни танлаган эрсанг, Гули не дерди алҳол.

Гули САЙФУЛЛАЕВА,

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри