Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Жуда эски тўн экан

Чоп этилди May 25, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Жуда эски тўн эканda fikr bildirishni o'chirish

Атобек Салғаршоҳ Мажидиддинга беқасам тўн ҳадя қилибди. Тўннинг бир неча жойига “Ла илаҳа иллаллоҳ” деб ёзиб қўйилган экан. Бироқ тўн эскироқ бўлган шекилли Мажидиддинга унчалик ёқмабди. Ўтирганлардан бири нега “Муҳаммадур расулуллоҳ” деган сўз ёзмабди, деб сўраган экан, Мажидиддин:

– Бу тўн Расулуллоҳдан олдин тикилган, – деб жавоб берибди.