Слайдер

Рамазон туҳфаси

Чоп этилди May 25, 2019 Рамазон туҳфасиda fikr bildirishni o'chirish

 

24 май, муборак жума куни Термиз шаҳрида улуғ аллома “Ҳаким Термизий” номидаги масжиднинг очилиш маросими бўлди.

2018 йил муҳтарам Юртбошимиз Сурхондарё вилоятига қилган сафарлари чоғида буюк аллома Ҳаким Термизий мажмуасига яқин жойда жоме масжиди қурилиши бўйича бир қатор топшириқлар берган эдилар.

Ана шу эзгу ташаббуснинг ижроси ўлароқ бугун бу жойда 3000 дан ортиқ сиғимга эга бўлган муҳташам жоме масжид бунёд бўлди. Мазкур масжид Термиз шаҳрининг дарвозаси, яъни шаҳарга кириш йўлида барпо этилди.

Масжиднинг очилиш маросимида иштирок этган Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Бобоқулов, вилоят бош имом-хатиби Алиакбар Сайфуддинов ва бошқа уламолар қалбларида севинч билан, чин ихлос ила вилоятнинг барча туманларидан ташриф буюрган намозхонларни янги масжид билан қутлашди. Вилоят ҳокими Т.Бобоқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакили, бош имом-хатиб А.Сайфуддиновга масжиднинг Адлия вазирлигидан ўтганлиги ҳақидаги гувохномани топширди.

Сўзга чиққанлар масжид улуғ аждодимиз Ҳаким Термизий раҳматуллоҳи алайҳнинг салобатлари, улуғворликларига мос бўлгани, бу даргоҳ юртдошларимиз учун ҳидоят ва маърифат маскани бўлиб, халқимиз иймон-эътиқодининг юксалишида, улуғ алломаларимизни ёш авлодга танитишда, уларнинг бебаҳо меросини ўрганишда кўп йиллар хизмат қилишини таъкидлашди.

Масжидда ўқилган биринчи намоз жума намози бўлди. Яна Рамазон ойида. Қолаверса, кечадан таровеҳ намозларида хатми Қуръон бошланди. Ушбу масжидда қилинган тоат-ибодатлар, хатми Қуръонларнинг савоби Сурхон заминидан етишиб чиққан улуғ алломалар, жумладан, умрини Қуръони карим, ҳадиси шариф, қалб тарбиясига бағишлаган мўътабар инсонларнинг руҳи покларига мунтазам етиб боради, иншоаллоҳ.