Дунё янгиликлари

Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик талаба 1-ўринни олди

Чоп этилди May 27, 2019 Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик талаба 1-ўринни олдиda fikr bildirishni o'chirish

Корея Республикасининг Бусан вилояти Ал Фатаҳ масжидида Бусан вилояти мусулмонлари ўртасида Қуръон мусобақаси бўлиб утди. Мусобақа Гимҳе шаҳридаги Имом Ал Бухорий жомеъ масжиди имоми Абдуғаффор Эргашевнинг тиловати билан бошланди.

Мусобақада Кореяда яшаб, ишлаётган Индонезия, Малайзия, Бангладеш, Покистон ва ўзбекистонлик ёш қорилар Қуръоннинг 30 порасидаги сураларни ўқиб бердилар.

Қуръон мусобақасида Ёнгсан университети 2-босқич талабаси, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрилик Муҳаммадмустафо Ҳабибуллаев 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Қайд этиш жоиз, жанубий Кореяда Рамазон ойида Қуръон мусобақаси ўтказиш анъанага айланган.

kun.uz