Мақолалар

Токи дуо қилинар экан, кадардан хавотирга асло ўрин йўқ

Чоп этилди Dekabr 27, 2018 No Comments

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман!

Жазоирлик кекса бир аёл аэропортда йиғлаб ўтирибди. Ҳажга кетаётган тайёра уни унутиб, Жиддага учиб кетган эди. Лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло на Жазоир ва Жидда оралиғида қолганларни ва на осмону ернинг оралиғида турганларнинг ҳеч бирини унутмайди.

Ҳеч нарсадан хабари йўқ учувчи бирдан тайёранинг гумбурлаган овозини эшитди ва ўша заҳоти Жазоир аэропортига қайтиб тайёрани қўндиришга мажбур бўлди. «Қизиқ, тайёранинг гумбурлаган товуши аёлнинг қалбидан отилиб чиққан нолалармикан?»

Муҳандислар тайёрани кўздан кечириб чиққунига қадар аэропорт ходимлари ҳожиларни жойлаштиришга бўш ер излай бошладилар ва уларни кекса аёл йиғлаб ўтирган хонага жамладилар. Аёл ҳожиларни қаршисида кўргач, ҳайратга тушди.

«Ё Раббим, мен туш кўряпманми ёки дуойимни мустажоб қилдингми?!» дея пичирлади.

Бир оздан сўнг муҳандислар тайёрадан ҳеч қандай нуқсон топилмаганини айтиб, хабар бердилар. Фавқулодда вазиятлар қутқарув отряди шундай дея эълон қилди: «Шуни тан олиб айтамизки, бугун ҳажга йўл олган тайёрамиз мана шу ҳожи она туфайли ярим йўлдан қайтиб келди. Унга ҳамроҳ бўлиш учун 200 дан ортиқ ҳожи ортига қайтди. У туфайли барча муҳандислар ҳозиру нозир бўлди».

Ҳамма ходимлару ишчилар ҳайратда эдилар.

Бу қандайин кўз ёшлари бўлдики, фалакларга етиб борган бўлса?!

Бу қандайин (Аллоҳга бўлган) ишонч бўлдики, унинг қалбидан чуқур ўрин олган бўлса?!

Бу қандайин кафтлар бўлдики, осмону фалакка кўтарилганида Ҳақнинг ҳузурига етиб борган бўлса?!

Агарда бутун олам сендан юз ўгирса ва сен учун барча эшиклар беркилса ҳам, шуни билгинки, Аллоҳ таоло ҳеч қачон сени тарк этмагай. То дуолар қилинар экан, кадардан хавотир олишга асло ўрин йўқ!

Ҳикматлар чашмасидан
Агар одамларнинг энг кучлиси бўлишни истасанг, Аллоҳга таваккул қил.
Агар одамларнинг энг ҳурматлиси бўлишни истасанг, Аллоҳга тақво қил!

Интернет сарҳадларидан

Манба: azon.uz

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan