Слайдер

Ўзбекистонга қайси мусулмон мамлакатидан энг кўп сайёҳ ташриф буюргани маълум қилинди

Чоп этилди May 27, 2019 Ўзбекистонга қайси мусулмон мамлакатидан энг кўп сайёҳ ташриф буюргани маълум қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Маълумотларга кўра, Туркия мусулмон давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони бўйича етакчига айланди.

Ўзбекистонга 2018 йили мусулмон мамлакатлардан келган сайёҳлар сони сезиларли ошган. Масалан, ўтган йили Малайзиядан 2 768 нафар, Индонезиядан 1 589 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Қандайдир кичкина рақамларга ўхшайди бу, лекин аввалги йиллар билан таққослаганда, малайзиялик сайёҳлар сони 66 фоизга, индонезиялик туристлар сони эса 88 фоизга ўсганини кўриш мумкин.

Ўтган йили Ўзбекистонга келган сайёҳлари сони бўйича мусулмон мамлакатлар рейтингида Малайзия учинчи, Индонезия эса бешинчи бўлиб турибди. Мутлақ пешқадам эса — Туркия: 2018 йили бу мамлакатдан 41 299 нафар киши Ўзбекистонга келган (бунга, албатта, 2018 йил февралидан туркияликларга нисбатан визасиз тартиб жорий этилгани, Истанбул рейслари сони кўпайтирилгани ҳам таъсир қилган).

Кейинги ўринларда Покистон (5 568), Эрон (2 658) ва БАА (1 580) бормоқда. «Бу давлатлар фуқаролари Ўзбекистонга туризмнинг бошқа турлари билан бир қаторда зиёрат туризми йўналишида ташриф буюрмоқдалар», — дея Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққуловнин сўзларидан иқтибос келтирмоқда Кун интернет нашри.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати