Дунё янгиликлари

“Чой“ фильми Канн фестивалида Гран-при совриндори

Чоп этилди May 28, 2019 “Чой“ фильми Канн фестивалида Гран-при совриндориda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Франциянинг Канн шаҳрида 14-25 май кунлари бўлиб ўтган халқаро кинофестиваль доирасида бўлиб ўтган “International Festival Entrʼ2 marches” қисқа метражли фильмлар фестивалида ҳамюртимиз, кинорежиссёр Шокир Холиқовнинг “Чой” деб номланган фильми Гран-прига сазовор бўлди.

Бу фестивални Каннинг асосий фестивалига солиштириб, оддий тил билан тушунтирадиган бўлсак, спортчиларнинг Олимпиада ҳамда Параолимпиадасига қиёслаш мумкин. У қандай номланмасин, барибир, Канн кинофестивали саналади ва бу ўзбек кино санъатида содир бўлган катта ҳодиса.

Ўтган йили Канн сафари чоғида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева айнан шу йўналишда ўзи бошқараётган марказ номидан фильм қилиш ниятини билдирган эди. Шокир Холиқов эса ана шу ниятни амалга оширди.