Дунё янгиликлари

Маккаи мукаррамада халқаро анжуман

Чоп этилди May 29, 2019 Маккаи мукаррамада халқаро анжуманda fikr bildirishni o'chirish

 

Рамазон ойининг 22 куни Маккаи мукаррамада Икки ҳарам ходими қирол Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауднинг бевосита риояси остида «Робитатул-ъаламил-исламий» (Ислом олами робитаси) томонидан ташкил қилинган «Қуръон ва суннатда васатия ва мўътадиллик қадриятлари» деб номланган халқаро илмий анжуман иш бошлади.

Анжуман фаолиятида дунёнинг турли минтақаларидан таклиф қилинган минг нафардан ортиқ дин пешволари, муфтийлар, уламолар, исломий таълим муассасаларининг раҳбарлари ва бошқа масъул шахслар иштирок этмоқда. Жумладан,  ушбу анжуманда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси раҳбари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги жоме масжид имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ ҳам қатнашмоқда.

Маккаи Мукаррама минтақасининг амири Холид ибн Файсал анжуманни очиқ деб эълон қилиб, қирол Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауднинг анжуман қатнашчиларига табригини ўқиб эшиттирди.