Янгиликлар

29 май – “Халқаро тинчликпарварлар куни”

Чоп этилди May 29, 2019 29 май – “Халқаро тинчликпарварлар куни”da fikr bildirishni o'chirish

2003 йилдан буён 29 май санаси йил тақвимида “Халқаро тинчликпарварлар куни” сифатида муҳрланган.

 

Дунёда тинчлик ўрнатиш йўлидаги хизматларда ҳалок бўлганларни хотирлаш, уларнинг хотрасига ҳурмат келтириш, қаҳрамонона хизматларини эътироф этиш мақсадида 2002 йил БМТ Бош Ассамблеяси резолюция қабул қилди. Ушбу резолюцияга кўра, 2003 йилдан эътиборан 28 май санаси йил тақвимида “Халқаро тинчликпарварлар куни” сифатида муҳрланди.

Мана, 17 йилдирки, ушбу тадбир ҳар йили ташкилотга аъзо давлатларда БМТ томонидан эълон қилинган маълум мавзу остида кенг нишонланади. Ташкилот хабарида қайд этилишича, тадбирнинг бу йилги тантаналари “Аҳолини ҳимоя қилиш – тинчликни ҳимоя қилиш” мавзуси остида ўтказилади.