Мақолалар

Қўли шол бўлди

Чоп этилди Iyun 1, 2019 Қўли шол бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чап қўли билан овқат еяётган кишини кўриб: “Ўнг қўлинг билан егин”, дедилар. У: “Қўлимдан келмайди”, деди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Энди қўлингдан келмайди”, дедилар.

Ровий айтади: “Шундан сўнг у қўлини оғзига олиб боролмади” (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадисда ҳеч бир узрсиз шаръий ҳукмга хилоф иш тутган кишини дуойи бад қилишга далил ҳамда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг буйруқларига бўйсунмасликнинг оқибатидан огоҳлантириш бор.

Ҳадисдаги кишининг номи Буср ибн Роъилиъйр эди. У ўнг қўли билан овқат ейишга салоҳиятли соғлом киши бўлса ҳам, такаббурлиги сабаб: “Кучим етмайди, қўлимдан келмайди”, каби ўринсиз узрларни айтди. Шу воқеадан сўнг у қўлини оғзига олиб бора олмади.

 

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 23000 сўм