Мақолалар

НУРОНИЙЛАР

Чоп этилди Iyun 3, 2019 НУРОНИЙЛАРda fikr bildirishni o'chirish

Аҳли ибрат – Нуронийлар,

Сўзи ҳикмат – Нуронийлар,

Элга зийнат – Нуронийлар,

Улуғ неъмат – Нуронийлар.

Бори давлат – Нуронийлар,

Нони раҳмат – Нуронийлар,

Меҳри шафқат – Нуронийлар,

Қадри қиммат – Нуронийлар.

Уйга савлат – Нуронийлар,

Дини саломат – Нуронийлар,

Зеҳни заковат – Нуронийлар,

Ҳажи ижобат – Нуронийлар.

Хукми адоват – Нуронийлар,

Билмас адоват – Нуронийлар,

Рашидга рағбат – Нуронийлар,

Охири раҳмат – Нуронийлар.

А. ЭГАМБЕРДИЕВ,

Наманган шаҳри