Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Замзамга ювган яхши эди

Чоп этилди Iyun 5, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Замзамга ювган яхши эдиda fikr bildirishni o'chirish

Бир нўноқ шоир Абдураҳмон Жомийга бундай дебди:

– Маккага борган эдим, азбаройи табаррук бўлиши учун шеърларим девонини Ҳажарул-асвадга суриб-сриб олдим.

– Ҳай-ҳай, – дебди Жомий, – кўп янглиш иш қилибсан, асли оби замзамга ювиб келсанг яхшироқ бўлур эди.