Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб: Шоир ўғриси ҳам бўларкан…

Чоп этилди Iyun 6, 2019 Хом гапга пишиқ жавоб: Шоир ўғриси ҳам бўларкан…da fikr bildirishni o'chirish

Бир куни шоир Анварий Балх бозорини айланиб юрган экан, қараса, биров унинг шеърни баланд овоз билан ўқиётган эмиш. Атрофдагилар эса унга таҳсин ва офаринлар айтиб турибди экан.

Анварий яқинроқ бориб:

– Биродар, кимнинг шеърини ўқияпсан? – деб сўрабди.

Ҳалиги одам:

– Анварийнинг шеърини, – дебди.

– Анварийни танийсанми?

– Нима эди? Анварий ўзим бўламан! – дебди у.

– Ё тавба, – дебди Анварий кулиб, – шеър ўғрисини эшитган эдим, аммо шоир ўғрисини биринчи кўришим.