
Кибр ҳавоси юқар
Нодондан йироқ юр, хатоси юқар,
Ёмондан йироқ юр, балоси юқар,
Қозондан йироқ юр, қароси юқар,
Амалпарастнинг кибр-ҳавоси юқар.
–
Беморга мурувват қил, дарди юқмагай,
Қарздорга мурувват қил, қарзи юқмагай,
Мискинга мурувват қил, гарди юқмагай,
Амалпарастнинг кибр-ҳавоси юқар.
–
Яхшига ёндашиб топарсан камол,
Имонда мустаҳкам тур, кўрмайсан завол,
Элдан айро тушма, боқмайди иқбол,
Амалпарастнинг кибр-ҳавоси юқар.
А. ЭГАМБЕРДИЕВ,
Наманган шаҳри