Мақолалар

Унутманг! Қачонки…..

Чоп этилди Dekabr 28, 2018 No Comments

  1. Ғам-алам, ташвишда бўлсангиз,

“Айтинг: Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У хожамиздир. Аллоҳга эса, фақат мўминлар таваккул этсинлар!” (Тавба сураси, 51-оят).

  1. Қалбингиз беҳузур бўлиб, қалб ҳаловатини истасангиз,

“Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)(Раъд сураси, 28-оят).

  1. Бирор янги иш бошласангиз,

“Бас, улар дедилар: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй Раббимиз! Золимлар қавмига бизни фитна (алданувчи) қилиб қўймагин!” (Юнус сураси, 85-оят).     

  1. Қийинчиликларга дуч келсангиз, билингки,

“…ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир” (Шарҳ сураси, 5-оят)

  1. Ношукрлик қилсангиз, унутманг,

“…Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир” (Иброҳим сураси, 34-оят)

  1. Умидсизликка тушсангиз,

“…Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур” (Юсуф сураси, 87-оят).

  1. Яқин дўст қидирсангиз,

“…Аллоҳдан қўрқингиз ва (имонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!” (Тавба сураси, 119-оят).

 

  1. Гуноҳ қилиб қўйсангиз,

“…Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир(Зумар сураси, 53-оят).

  1. Тинчлик ва омонлик истасангиз,

“…Аллоҳ ризосини топишга интилганларни (У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур” (Моида сураси, 16-оят).

  1. Бирор ёмон иш қилсангиз,

“Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг (қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади” (Нисо сураси, 110-оят).

  1. Ота-онангиз жаннатий бўлишини истасангиз,

“Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!” (Иброҳим сураси, 41-оят) деб дуо қилинг!

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan