Дунё янгиликлари

Афинада биринчи масжид барпо этилди

Чоп этилди Iyun 10, 2019 Афинада биринчи масжид барпо этилдиda fikr bildirishni o'chirish

 

Греция пойтахти Афинанинг Вотаникоc туманида 400 киши намоз ўқишига мўлжалланган масжид барпо этилди. Бу ҳақда dw.com сайти хабар беради.

Бу мусулмонларнинг усмонийлар салкам 400 йиллик ҳукмронлик қилган ва XIX асрга келиб ҳукмронлиги барҳам топган Грецияда очилган биринчи ибодатхонаси ҳисобланади. Албатта,  масжиднинг очилиш жараёни осон кечмаган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакат атрофида  200 минг мусулмонлар истиқомат қилади. Улар, асосан, Осиё, Африкадан келган муҳожирлардир. Греция Таълим ва дин ишлари вазири Костас Гавроглунинг маълум қилишича, масжиднинг очилиши тарихий воқеа ҳисобланади. Ушбу масжид мамлакатнинг мусулмон аҳолиси, сайёҳлар ва муҳожирлар учун ҳам зарур экани маълум қилинган.

Масжидда биринчи ибодат қилиш жорий йилнинг 16 августига мўлжалланган. Шунингдек,  мамлакат  президентининг масжид имомини тайинлаш ҳақидаги фармони ҳам эълон қилинган.  Масжид янгича услубда барпо этилган бўлиб, унда миноралар акс этмаган. Афина бугунги  кунгача бирорта масжид бўлмаган Европа шаҳарларидан бири ҳисобланар эди. Греция 1832 йилда усмонийлар ҳукмронлигидан озод бўлгач, мамлакатда масжид қуриш тақиқлаб қўйилган эди. 2013 йилда  масжидни қуришга рухсат берилган  ва  давлат 946 минг евро ажратган.