Саломатлик

Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади

Чоп этилди Iyun 10, 2019 Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўладиda fikr bildirishni o'chirish

 

 

Islom.uz нашрининг ёзишича, “Ал-Араб” газетасининг 1999 йил, 14-15 май куни чиққан 5620-сонининг охирги саҳифасида “Ёруғликда ухлаш узоқни кўра олмасликка сабаб бўлади”, деб номланган илмий мақола чиқади.

Унда АҚШнинг Флорида штатидаги “Пенсилвания” дорулфунуни тиб факультетида олиб борилган ил­мий тажриба натижаси ҳақида сўз боради.

Док­тор Ричард Стоун раҳбарлигида 479 нафар 2 ёшдан 22 ёшгача бўлган узоқни кўра олмаслик хасталигига дучор бўлган беморлардан олинган тажриба шуни маълум қилдики, унда 479 нафар бемордан 10 фоизи қоронғуда, 34 фоизи ним ёруғда ва 56 фоизи тўла ёруғда ухлар экан.

Демак, узоқни кўра олмаслик хасталиги асосан чироқни ўчирмай ухлаш инсоннинг кўзи учун зарарли деган хулосага келинди.