Мақолалар

Тарихдаги энг бой одам кимлиги маълум бўлди

Чоп этилди Iyun 10, 2019 Тарихдаги энг бой одам кимлиги маълум бўлдиda fikr bildirishni o'chirish

Америкалик иқтисодчи Сэмюэль Уильямсон нефть магнати Жон Рокфеллерни ғарб цивилизациясидаги энг бой одам деб атади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

XIX аср охири – ХХ аср бошларида тадбиркор бир ярим миллиард доллар миқдорида бойлик йиғган (ҳозирги вақтда тахминан 26 миллард долларга тенг), унинг ўлими вақтида бойлиги АҚШ ЯИМнинг 1,6 фоизини ташкил қилган. Агар бу нисбат сақланиб қолган бўлса, Рокфеллернинг даромади замонавий тарихда энг бой одам деб тан олинган Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлигидан уч маротаба ошади.

Унинг активлари тахминан 117 миллард доллар деб баҳоланади.

Уильямсон ўтмишдаги тадбиркорлар, қироллик оиласининг аъзолари ва Рим саркардаларининг бойликлари ҳозирги бойларнинг даромадидан анча кўп бўлганига ишончи комил. Иқтисодчи бой одамларнинг молиявий кўрсаткичини ўз давридаги давлат ЯИМига нисбатан солиштириб кўради.

Forbes рўйхатидаги бошқа етакчилар ҳам ўтмишдаги тадбиркорлар билан рақобатлаша олмайди. Шундай қилиб, бугунги кунда Уильямсон усули бўйича Эндрю Карнегининг пўлат ишлаб чиқаришдаги даромади тахминан 300 миллиард доллар, темир йўл магнати Корнелиус Вандербильтники эса 200 миллиард долларга баҳоланади.

Ўз ўрнида Спартак қўзғалони ғолиби, Қадимги Рим саркардаси Марк Лисиний Красс 210 миллард долларга тенг даромадга эга бўлган, деб ёзади Daryo.uz. Бироқ

 

Улардан ҳам бойлар бор

 

Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) вафот этганларида, қолдирган бойлиги тахминан 3 103 000 000 олтин динор бўлган.

1 олтин динорда = 4,365 грамм олтин бўлса, у зотнинг жами бойлиги

3 103 000 000 X 4.365 X 39$ = 528 239 205 000 $ (528.2 млрд.$) ни ташкил қилган бўлади.

Демак, Абдураҳмон ибн Авф (р.а.) Forbes энг бой одам деб топган Эндрю Карнегидан қарийб икки баробар бой бўлган экан.

Ҳазрат Абдураҳмон ибн Авфнинг (р.а.) тижоратдаги учта тамойили:

  1. 1. Тижорат фақат нақд савдода амалга оширилади. Молни сотиб олишда ҳам сотишда ҳам ўз пулидан фойдаланиш. (насия ёки қарз эвазига эмас).
  2. Юқори даромад кўзламаслик ва молни йиғиб сақламаслик. Фойда ҳаттоки арзимас бўлсада сотганлар. Натижада, йирик пул айланмаси юзага келган.
  3. Фақат ҳалоллик ва росгўйлик билан савдо қилганлар. У зот ҳеч қачон молнинг айбини яширмаганлар. Заррача айби бўлса ҳам харидорни огоҳлантирган.