Мақолалар

Ошуфта кўнгил

Чоп этилди Iyun 11, 2019 Ошуфта кўнгилda fikr bildirishni o'chirish

(Давоми, бошланиши ўтган сонларда)

Бу сасни эшитиб, улар томонга қараган новвой Тоҳирнинг юзи табассумдан ёришиб кетди. Уларга пешвоз чиқди:

  • Алҳамдулиллоҳ, сизни кўриш насиб этди! Сиз шу ерлардамидингиз?
  • Қачонлардан бери чин дўст дийдорига муштоқ эдим, – деди Иброҳим Адҳам.

Икковлари бир-бирларини бағирларига босганларича туриб қолишди.

Кейин эса Иброҳим Адҳам гап бошлади:

  • Бир четга ўтириб, дилдан суҳбатлашсак, нима дейсиз, томдан туя ахтарган қадрдон дўстим?
  • …демак бундан хабарингиз бор?!

Иброҳим Адҳамнинг нурли юзига ним табассум ёйилди. Икки дўст бир сўз демай, аввал масжидга кирдилар. Аллоҳнинг уйида ихлосу хушу билан ибодат қилдилар. Намоз якунига етгач, Иброҳим Адҳам новвой Тоҳирга юзланиб, уни саволга тутди:

  • Энди бир бошдан тушунтир, нега ўша пайтда келиб, томдан туя ахтарган одам ўзинг эканингни айтмадинг. Йигирма беш йил, мени саргардон қилдинг?!
  • Агар ўша кеч томдан тушиб ёнингизга келсам, дунё ҳозирги Иброҳим Адҳамга эришармиди, уни танирмиди?!
  • Минг афсус, неча йиллар ёнимиздаги гавҳардан хабарсиз яшабмиз.
  • Ўз хоҳишимга кўра ҳаракат қилдимми?! Агар даргоҳи илоҳийдан ишорат бўлмаса, бир қадам ҳам ташлай олмаган бўлардим!

(Давоми келгуси сонда)

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 9-сонидан