Мақолалар

Тажвид билимдони

Чоп этилди Iyun 13, 2019 Тажвид билимдониda fikr bildirishni o'chirish

Улуғ уламолардан бири забардаст олим, тажвид илмининг етук намоёндаси фақиҳ, Шайх Ҳусайн ибн Сулаймон Жамзурий ҳисобланади.

Афандия куняси билан машҳур бўлган бу олим ҳижрий 1160- йилда Жамзур шаҳрида Жамзур (ҳозирги Мисрнинг Танта) шаҳрида дунёга келади.

Аввал фиқҳ билан шуғулланиб, кейин Қуръон илмига киришган Сулаймон Жамзур кўплаб шайх-у устозлардан таълим олган. Жумладан,  Нуриддин Али ибн Умар ибн Ҳамд ибн Умар ибн Нажий ибн Фанийш Алмийҳий ва Шайх Муҳаммад Абу Нажо Аҳмадий (Мужоҳид номи билан).

Шайх Сулаймон Жамзурий фиқҳга оид кўплаб асарлар ёзиб қолдирган.  Алломанинг асарлари қуйидагилар:

– “Туҳфатул атфол вал ғилмон фи тажвидил Қуръон”. 61 байтни ўз ичига мазкур асарда муаллиф устози Нуриддин Алмийҳийдан ўрганган тиловат ва тажвид айрим ҳукмларини баён этган.

– “Фатҳул атфол бишарҳи туҳфатил атфол”. Бу асар “Туҳфатул атфол”га ёзилган шарҳ ҳисобланади.

Шунингдек, “Канзул мааний битаҳрири ҳирзил аманий”, “Алфатҳур Роҳманий бишарҳи канзил мааний фи қироатис сабъ”, “Манзумату фи риваятил Имам Варш”, “Жомиул мусарроҳ фи шаваҳидиш Шотибийя вад дурроҳ”, “Ад-дуррул манзум фи ъузрил маъмум”, “Ат-тарозул марқум бишарҳи дуррил манзум” каби асарлар ёзгани маълум. Ушбу асарларнинг аксарияти назмда эканлиги, олимнинг шеъриятда ҳам моҳир бўлганини англатади.

Тошкент ислом институти талабаси

Ҳамидуллоҳ НАЖМИДДИНОВ тайёрлади

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 9-сонидан