Мақолалар

Қариндошлик алоқаларини узганга ҳам силаи раҳм қилиш

Чоп этилди Iyun 14, 2019 Қариндошлик алоқаларини узганга ҳам силаи раҳм қилишda fikr bildirishni o'chirish

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Ра­сулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай мар­ҳамат қилдилар: “Ўзаро алоқаларни узманглар ва бир-бирларингиздан юз буриб кетманг­лар. Аллоҳнинг биродар бандалари бўлинглар. Мусулмон киши учун би­родари билан уч кундан ортиқ гап­лашмай юриши мумкин эмас” (Имом Бухорий ривояти).

Имом Абу Довуднинг ривоятида: “Мўмин киши учун би­рода­ри билан уч кундан ортиқ гаплашмай юри­ши мумкин эмас. Агар уч кун ўтиб унга йўлиқса, салом берсин. Агар саломга жавоб қайтарса, иккиси ажрда ше­рик бўладилар. Агар (шериги) жавоб қайтармаса, гу­ноҳ­га ботибди. Салом берган эса ўз вазифасини адо этиб­ди”, дейилган.

Ушбу ҳадис шарҳида Абу Довуд айтадилар: “Агар гап­лаш­масдан юриши Аллоҳ учун бўлса, бунинг зара­ри йўқ. Де­мак, ҳадис­нинг маъноси мўмин-мусулмон­лар­нинг бир-биридан аразлаши узо­ғи билан уч кун эканини билдиради. Ундан ортиғи гуноҳдир”. Аллоҳ тао­ло марҳамат қилади:

“Қайсики, (улар) Аллоҳ аҳдини, Унинг битимидан ке­йин бу­задиган, Аллоҳ боғланишига буюр­ган нарсаларни узади­ган ва Ер (юзи)да бузғунчи­лик қиладиган кимса­лардир. Улар, албатта, зиён кўрувчилардир”(Бақара, 27).

Зиён кўрганлардан бўлмаслигимиз учун алоқани уз­ган кишилар билан, айниқса, қариндош-яқинла­ри­миз билан ях­ши муносабатда бўлишимиз зарур.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм