Дунё янгиликлари

Торонтода Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади

Чоп этилди Iyun 14, 2019 Торонтода Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтадиda fikr bildirishni o'chirish

Жорий йилнинг 29 август – 1 сентябрь кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Event Bride ахборот сайтига таяниб Ислом.уз нашри хабар беради. Дунёнинг турли мамлакатларидан қорилар ташриф буюриб, ушбу мусобақада иштирок этади.

Хабарда айтилишича, Абу Ҳурайра номидаги марказда ташкил этиладиган мусобақа учун жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Мусобақанинг олдинги мавсумида турли давлатлардан 16 та қори иштирок этган. Ғолибларга 90 минг АҚШ доллар миқдорида мукофот пули берилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати