Билим – мисоли бир жилов, у одамни барча ёмонликлардан тийиб туради. Дарҳақиқат, одам илмга қанча муҳтож бўлса, гўзал хулққа ҳам шунча муҳтождир. Зеро, илм ва гўзал хулқ инсонни камолотга етказувчи қўш қанот.

Улуғ мутафаккир Форобий: "Дарахт ширин меваси, инсон эса гўзал ахлоқи билан қадр топади", дейди.

Бинобарин, Ватанга садоқати, меҳнатга, атрофидагиларга яхши муносабати ва ақл-заковати кишининг юксак ахлоқий сифатларидир.

Ёшлар тарбиясида бу жиҳатга эътибор қаратиш жуда муҳим. Чунки бугуннинг ёшлари эртанинг эгаларидир.

Ақл-заковатли, юксак маънавиятли кишиларни тарбиялай олсаккина, улуғ мақсадларга эришамиз.

 

Ф. САЙФУЛЛАЕВА