Кўнгилдаги сирни кўз билдирар.

* * *

Мард туғилган мард ўлар.

* * *

Уйинг кичик бўлса ҳам, нонинг катта бўлсин.

* * *

Молингга суянма, орингга суян.

* * *

Сотиш – ҳунар эмас, олиш – ҳунар.

* * *

Рўзғорнинг нимаси йўқ Бўздан халтаси.

* * *

Сирни сукут сақлайди.

* * *

Ёйилган гап йиғилмас.

* * *

Ҳусн – сўзда, уят – кўзда.

* * *

Сўзлаганга қарама, сўзлатганга қара.

* * *

Олисдаги сув билан чанқоқ қонмас.

* * *

Тишинг оғриса тилингни тий,

Кўзинг оғриса қўлингни.

* * *

Олисдан аравалагунча, яқиндан тўрвала.

* * *

Хавфинг қайдан бўлса, хатаринг шундан.

* * *

Илм устози – ота мақомида,

Ҳунар устози – она мақомида.

* * *

Хайрли ишнинг хайрихоҳи кўп.

* * *

Ичидан бузилмаса, қўшин енгилмас.

* * *

Ямоқчининг ишини сувоқчи билмас.

 

Тошкентлик Карима онадан ёзиб олинди.