Жим оқар сув тўғон бузар.
* * *
Тишлонғич йилқи тишини кўрсатмайди.
* * *
“Ерга боқар”дан ер ҳам қўрқади.
* * *
Чумчуқ уясида ўзини қарчиғай санайди.
* * *
Овули яқин ит қашқирдан қўрқмас.
* * *
Душман дўст орасидан чиқади.
* * *
Куннинг ғами – саҳардан,
Йилнинг ғами – баҳордан.
* * *
Оч товуқнинг тушига дон киради.
* * *
Чиқмаган офтобга исинма.
* * *
Кўк ҳидини олган сигир бойлоқда турмас.
* * *
Узун сўзнинг маъноси қисқа.
* * *
Ердан айрилсанг ҳам элдан айрилма.
* * *
Кўринган тоғнинг йироғи йўқ.
* * *
Қўноқ келса, қут келар.
* * *
Обрўнинг онаси – меҳнат, отаси – ақл, ҳаракат.
* * *
Осон ишнинг оҳи бор.
* * *
Эринг берган маҳргамас,
меҳрга боқ.

Жомбой тумани Гул қишлоғилик Чиннихон аядан ёзиб олинди.