* Картошка ширин маза бериши учун уни пиёз ва саримсоқпиёз билан қовуринг.

* Винегрет тайёрлаш учун олдин тўғралган қизил лавлагини ўсимлик ёғи билан аралаштиринг. Сўнг қолган сабзавотларни тўғрасангиз, уларга лавлагининг ранги ўтиб қолмайди.

* Қайнатилаётганида тухум оқиб кетмаслиги учун, сувга туз солиш керак.

* Янги узилган мева шарбатига қараганда мазали ва фойдали бўлади.

* Жазирама иссиқ кунларда ҳам кўкатларни яшнаган ҳолича сақлаш учун кўкат солинган шиша банкага икки энлик совуқ сув қўйинг, устини қопқоқ билан ёпиб, музлаткичга қўйинг.

* Япроқли сабзавотларни янгидай сақлаш учун сирка сингдирилган матога ўраб қўйиш керак.

* Балиқ ҳиди келаётган идишни тузли сув билан ювинг, ҳиди кетади.

* Гилам ва пояндозлар сиртидаги енгил кирларни тузли эритма билан кетказиш мумкин. Бунинг учун уларнинг кирланган ерига тузли эритма сепилиб, супуриб олинади (1литр сувга 1ош қошиқ туз).

* Оқ кийимларни ювиш учун бир челак сувга бир ош қошиқда новшадил спирти қўшилади, шунда қиммат ишқорларга зарурат қолмайди.

* Йод доғини новшадил спирти тез кетказади.

 

Мадина ЗАРИФ қизи тайёрлади.