Кўз кўрганини кўнгил тилайди.
* * *
Кўп гапирган ё йўлдошидан айрилади, ё қурдошидан.
* * *
Элнинг кучи – эллик ботмон.
* * *
Эл бор ерда чумчуқ ўлмас.
* * *
Кўпни ёмонлаган кўмаксиз қолибди.
* * *
Сен ўзингга дўст қидир, душман  ўчоқ бошида.
* * *
Бўйдоқликда бойлик йўқ.
* * *
Тор ерда топишган кенг ерда кўришар.
* * *
Тўқнинг йўқлиги бор, очнинг тўқлиги бор.
* * *
Доно онадан ҳам нодон ўғил туғилади.
* * *
Қизники қийин битар, ўғилники ўйин битар.
* * *
Ўтни ковласанг ўчар, қўшнини ковласанг кўчар.
* * *
Янтоқ ўзини боғ айлар,
Соясини тоғ айлар.
* * *
Мошнинг сояси бўлгунча буғдойнинг сомони бўл,
Ёмоннинг яхшиси бўлгунча, яхшининг ёмони бўл.
* * *
Юрган йўлдан топади, ўтирган қайдан топсин.

Қарши тумани Парғуза қишлоғилик Хадича момодан МАХСУНА ёзиб олди.