Ҳомилани ултратовуш ёрдамида текширув (УЗИ) ота-оналарга туғилажак фарзандлари билан илк танишув имконидир. Албатта, бу текширувдан мақсад ҳомила соғлом ўсаётганини аниқлашдир.

Малакали мутахассис ўтказадиган ултратовуш текширувида бир ёки бир неча ҳомила борлиги, ҳомиланинг юрак уриши, неча ойлик бўлгани, унинг тана аъзоларидаги ривожланиш меъёри, умуртқа қопламасининг ҳолати, сув миқдори ва йўлдошнинг жойлашувига доир маълумотлар олинади, салбий ҳолатларнинг сабаблари аниқланади. Йўлдош ёки болани ўраб турган сувлар қандайлигини аниқлаб, ташхис жараёнларини

Ҳомиласи 10 – 13 ҳафталик бўлган аёлларга ҳомиладорлик муддатини тасдиқлаш мақсадида текширувдан ўтиш тавсия қилинади. Даун синдроми, яъни, болада шу касалликка чалиниш хавфи бор-йўқлигини билиш учун ҳам бу кўрик муҳим. Ҳомиладор­нинг соғлиғи ёмонлашса, текширувни 6 – 7-ҳафталарда амалга ошириш мумкин.

Ота-оналар бола жинсини олдиндан билишга жуда қизиқишади. Ўн саккизинчи ҳафтада текширув боланинг жинсини кўрсатиши мумкин. Лекин ҳар доим ҳам тўғри маълумот беравермайди.

Кўпчилик аёллар ҳомиладорлик даврида бир марта ултратовуш текширувидан ўтишади. Аммо бу мажбурий эмас. Буни истамаган аёл шифокор билан маслаҳатлашиб, текширув ўтказишдан мақсад нималигини билгач, ўзи бир хулосага келиши мумкин.

 

Муҳайё АБДУҚАЮМ қизи,

шифокор