Танбалга: арава синса – ўтин,
Ҳўкиз ўлса – гўшт.
* * *
Арзимаса, арзонга ҳам олма.
* * *
Қовоқ экиб, қовун кутма.
* * *
Махсининг пошнаси бўлмайди,
Ножинснинг ошнаси.
* * *
Яхши жойга берсанг қизни,
Силай-силай султон қилар,
Ёмон ерга берсанг қизни,
Ура-ура ултон қилар.
* * *
Супурилмаган уйга меҳмон келади.
* * *
Одамнинг тизгини ақл.
* * *
Бекорчининг ҳунари – ғийбат.
* * *
Тутун аччиғини мўри билади.
* * *
Тилаб олган тўн тиззага етмас.
* * *
Бола чопса, бобонинг оёғи зирқирар.
* * *
Сигирнинг савлати – ортидаги бузоғи.
* * *
Болали уйда ғийбат йўқ.
* * *
Борнинг соққаси қирга қараб юмалар.
* * *
Туғиш тўлғоқсиз бўлмас.
* * *
Пичир-пичирдан ўт чиқар.
* * *
Аравани от тортади, ит ҳансирайди.

Учкўприк тумани Қумбости қишлоғилик  Рўзихон аядан  ёзиб олинди.