Асмо бинти Хорижа Фузарий қизининг никоҳ тўйи куни уни ёнига чақириб: "Бугун сен ул­ғайиб-ўсган уйингдан чиқиб, ўзга хонадонга келин бўлиб кетяпсан. Қизалоғим, ёрингга қатъиятлилик қилма, сендан нафратланиб қолади. Ундан олисда, узоқда юрма, сени унутиб қўяди. Агар сенга яқин келса, сен ҳам унга яқинлаш. Ёрингни бурнини, қулоғини, кўзини (бадбўй, ҳунук нарсалардан) сақлагин. Сендан фақат ҳушбўй ҳидни ҳидласин, гўзал сўзларни эшитсин ва доим чиройли ҳолатинг­ни кўрсин", деди ва бу насиҳатларни унутмасликни тайинлади.

 Нодирбек ШЕРБОЕВ