Ўғлим еб ўрларга кетди,

Қизим еб қирларга кетди.

* * *

Қўшнига гапирсанг қўшади,

Овулга гапирсанг ошади.

* * *

Яхши бўлса қиз боланинг онаси,

Бинойидек келин бўлар боласи.

* * *

Яхши келин гап ташимас,

Бўлар-бўлмасга  дил ғашламас.

* * *

Офат кўрмай десанг, ҳушёр  бўл.

* * *

Тинчлик бўлса, эл кўпаяр,

Уруш бўлса, сел кўпаяр.

* * *

Эҳтиётинг бўлса, эҳтиёжинг  бўлмас.

* * *

Номард нон устида ҳам нолишини  қўймайди.

* * *

Кўринган тоғнинг йироғи йўқ,

Кўрмаган кўчанинг чуқури кўп.

 

САОДАТХОН ҳожи oнадан ёзиб олинди.