* Сабзавотлар тузли сувда пиширилса, таркибидаги дармондориларнинг етмиш фоизи йўқолади. Шунинг учун пишиш олдидангина туз сепиш керак.

* Сабзавотни зангламайдиган пўлатдан қилинган пичоқ билан тўғраш керак, чунки темир пичоқ сабзавот таркибидаги С дармондорини йўқотади.

*Сабзавот қанча йирик тўғралса, пишганида ва бекитилганида ундаги озиқ моддалар шунча кам йўқолади.

* Пишган сабзавот маҳсулотларини ўша сувда қолдириб бўлмайди, бемаза ва серсув бўлиб қолади. Шунинг учун уларни дарҳол човлида сузиб олиш керак. Гулкарам бундан мустасно, уни бир оз вақт қайноқ сувда сақласа бўлади.

* Сабзавотни пиширганда сув қаттиқ қайнамаслиги керак.

* Ичига қийма солинадиган карам тузсиз сувда пиширилади, акс ҳолда, кўп суюқлик ажралиб чиқиб, қийма хомроқ бўлиб қолади.

* Гулкарам ёки бош карамга кўпинча турли ҳашарот кириб қолади, ишлатишдан олдин уларни беш-ўн дақиқа сувли тузга солиш керак, шунда ҳашаротлар сув устига чиқади.

* Арчилган картошка қора­йиб қолмаслиги учун уни тезда совуқ сувга солиш керак. Лекин бунда у таркибидаги крахмал ва С дармондорини йўқотади, дағаллашади ва яхши пишмайди. Шунинг учун арчилган картошкага намланган тоза латта ёпиб қўйилса, етади.

 

Замира ҚОСИМОВА тайёрлади.