Сийлаганни сигир билмас, сийпаганни ҳўкиз.

* * *

Ювошдан йўғони чиқади.

* * *

Камбағал дон топса, халта топмайди.

* * *

Бой мақтанса топилур, камбағал мақтанса чопилур.

* * *

Зоғора зотига, буғдой нархига тортади.

* * *

Аҳмоқ ўзини мақтайди, тентак қизини.

* * *

Нокаснинг оши пишмас,

 ўчоқнинг боши тушмас.

* * *

Йигит моли ерда.

* * *

Қоққанда қозиқ, осганда хурмача қолмади.

* * *

Текин томоқнинг тиканаги тиқилади.

* * *

Хамир қормай тандирга ўт ёқма.

 

Тошкентлик Мунаввар ҳожи онадан ёзиб олинди.