“Оқила, гўзал аёллар ўзларининг ғамхўрлиги, меҳрибонлиги, қалби дарёлиги билан оиладаги, қолаверса бутун жамиятдаги мувозанатни, поклик, ҳалоллик, самимият ва адолат муҳитини сақлаб турадилар”.
Ислом КАРИМОВ
 
Ўзбекистон мустақилликка эришган илк дамлар муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган шиор ўртага ташланди. 
“Соғлом она ва бола” оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш Миллий модели ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги муҳим қадам бўлди.
Ана шу ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, бугунги кунда мамлакатимиз болаларининг 92 фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. “Save the Сhildren” халқаро ташкилоти рейтингига кўра, Ўзбекистон дунёдаги болалар саломатлиги тўғрисида энг кўп ғамхўрлик кўрсатадиган ўнта мамлакат қаторидан жой олди.
“Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган шиор ҳар бир юртдошимизнинг қалбига чуқур кириб бориб, ана шу улуғ ишга муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг муҳим вазифамизга айланади.
 
Нафиса ҚОРАБОЕВА,
Тошкент шаҳар Учтепа тумани