Ёмоннинг касофати ўзидан бир тош илгари юради.

* * *

Нодон билан юрма – номусингни букади.

* * *

Эгри дарахтга суянсанг, белинг эгилар.

* * *

Пулнинг сийқасидан қочма, одамнинг сийқасидан қоч.

* * *

Тўғри дарахтдан эгри соя тушмаc.

* * *

Очликни ёстиқ кўтаради.

* * *

Ёлғончининг шаҳрига шоҳ бўлгунча,

Ростчининг чорбоғида гиёҳ бўл.

* * *

Бир ўзинг доно бўлгунча,

Кўп билан девона бўл.

* * *

Меҳрсиз қариндошдан меҳрибон қўшни яхши.

* * *

Етимнинг ҳақи етти дарёни қуритар.

* * *

Олиб олти бўлмаган еб етти бўлармиди?

* * *

Душманини аяган – даккисини ейди.

* * *

Ётган ҳўкиз сомондан қуруқ қолар.

* * *

Бахт ялқовга бегона.

* * *

Йиғлаб борсам, ҳўнграб чиқди.

* * *

Шўрликнинг ерига шўра чиқар.

* * *

Ғарибнинг кўнглини ғариб билади.

* * *

Оғриқ жойини топса, олти ой қишлайди.

* * *

Йўғинг топилгунча боринг йўқотма.

 

Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Қувкалла қишлоғилик РОБИЯ аядан ёзиб олинди.