* * *

Чўлқурбақанинг кўнгли бедана гўшти тусайди.

* * *

Ўлган сигир сутли бўлади.

* * *

Семиз ориқлагунча, ориқ ўлади.

* * *

Дард отда келиб, пиёда кетади.

* * *

Яхши қизим – бир бешик орқаси.

* * *

Ой минмай отинг мақтама,

Йил турмай хотининг мақтама.

* * *

Туянинг ҳазили ботмон кўзани бузар.

* * *

Туҳматчи туҳмат билан ўлади.

* * *

Кўрган ошнинг куюги ёмон.

* * *

Борнинг бозори ёнида.

 

Жиззах тумани Равот қишлоғилик Гуландом аядан ёзиб олинди.